12 December 2014
19:22 - Гулистон Университети ректори Ашраф Эминов ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ҳисоб палатаси ва Бош прокуртуранинг режали текширувларидан сўнг Гулистон Давлат Университети ректори, профессор Ашраф Эминов лавозимидан четлатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Ризаев иштирок этган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида ректорнинг шахсан кўрсатмаси билан профессор-ўқитувчиларнинг разрядлари ошириб кўрсатилиши муносабати билан давлат бюджети маблағлари ўзлаштирилгани айтилди.

Ректор Эминов ва университетнинг молия бўлими бошлиғига нисбатан терговолди суриштирувлари олиб борилмоқда. Университет проректори Нусратулла Баракаев ректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.