12 December 2014
18:13 - Ўзбеклар Россияда чақалоқ сотиш бозорларини ҳам қўлга олиш ҳаракатида
Тверь шаҳрида бир ўзбек, унинг никоҳсиз хотини ва бу хотиннинг 20 ёшли хомиладор қизи ҳали туғилмаган чақалоқни бошқа бир одамга 400 минг рублга сотиш ҳақида аввалдан келишиб қўйишган экан. Шу йилнинг 27 сентябрь куни чақалоқ туғриқхонада туғилди. 30 сентябрь куни туғриқхона чиқишида чақалоқни сотиб олувчи ҳам тайёр бўлган, 400 минг сўмни ўша хотин ва қизига бериб, чақалоқни олган. Жажжи чақалоқ ҳам қиз бола эканлиги хабарнинг моҳияти нуқтаи назаридан муҳим эмас.

Чақалоқни сотиб олган одам Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг ходими экан. Яъни, бу чақалоқ савдоси – чақалоқ сотувчи ўзбекларга қўйилган тузоқ экан, улар тузоққа тушибди. Улар устидан жиноий иш очилган.

Бу ҳақда Россия Тергов хизматининг минтақавий бўлими хабар тарқатди.

Ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган ўзбеклар учун муҳим бўлгани – савдога қўйилган жажжи қизалоқнинг ҳаромий эканлигидир. Нима бўпти, ўзбеклар ҳаромий нарсани сотиб, ҳалол пул қилмоқчи бўлишибди, олқишга сазовор воқеа эмасми? Аслида, ҳаромий бола туғиш ва кейин уни сотиш бизнесини йўлга қўйса бўлади-ку!

Йўқ, яхшиси, ўзбекларни ҳаром билан ҳалолнинг фарқига борадиган даражага олиб чиқишимиз керак. Кимдан туғилишидан қатъий назар, янги туғилган чақолоқ ҳаромий эмас. Ўзбекка шуни тушунтиролсак, луғатимиздаги ҳароми/ҳаромий сўзининг никоҳсиз алоқадан туғилган болаларга таалуқлик қисмини йўқ қилолсак, миллат бўлиш йўлида битта бўлса ҳам қадам қўйган бўламиз.