11 December 2014
07:50 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Россия 2008 йил бошланган кризисдан ҳали чиқолмаганини Бош вазир Дмитрий Медведев тан олди

2009 йилгача Россияда Ялпи Ички Маҳсулот сал кам 10 фоиз атрофида ортиб борарди, 2013 йилда ўсиш 1,3 фоизга тушиб кетди. Бу йил эса, Россия ҳукуматининг прогнозига кўра, 0,6% бўлиши кутилмоқда. Чет элликлар экспертлар Россияда ўсиш эмас, пасайиш, яъни, стагнация бўлишини айтмоқдалар.
Кеча Россиянинг 5 та катта телеканаллари журналистларига интервью берган Бош вазир Дмитрий Медведев, Ғарбнинг санкцияларини камситиш учун, Россия иқтисодида ўсишнинг камлигини ўз мамлакати ҳали кризисдан чиқиб бўлмагани билан тушунтиришга ҳаракат қилибди. Ваҳолангки, Россия ҳали кризисдан чиқмагани шу пайтгача ҳеч қаерда очиқча гапирилмаган эди.
Дунё бозорида нефтнинг нархи тушиб бормоқда. Санкциялардан аввал бир баррель нефтнинг нархи 100 доллар атрофида эди, ҳозир 61-65 доллар атрофида. Ҳар ҳолда Россия бу йил стагнацияда қолса керак.
Қозоғистонга қарши ҳеч қандай санкциялар йўқ, аммо иқтисодий кризис етиб келгани сабабли, бу йил Ялпи Ички Маҳсулот 5 фоиз атрофида ўсиши мумкин. Ўзбекистонга кризис ҳали етиб келмади, ўсиш ҳар доимгидек 8 фоиз атрофида бўлса керак. Кнйин кризис ҳам бошланади. Тайёрланавериш керак.