10 December 2014
23:25 - Ўрис дикторлар Ислом Каримнинг номини талаффуз қилишда янглишдими?

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари Россиянинг “Биринчи канали” тонгги янгиликлар эфири вақтида уни олиб борувчи диктор Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ахборот бера туриб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг фамилиясини “Керимов” деб ўқиганини билдиришди. Диктор бу хатони кейинги талаффузида ҳам тўғриламабди.

Эфирнинг телеканал сайтидаги стенограммасида ҳам шу хато бот-бот такрорланди. Дунёдаги авторитар раҳбарларнинг бири сифатида интернет ва оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримнинг номи кўп тилга олинса ҳам, инидан камдан-кам чиқадиган бўлиб қолган Ўзбекистон президентининг номи сиёсий доираларда унутилиб бормоқда. Ҳозир Россияда ҳамма бойлиги $7,1 млрд бўлган доғистонлик Сенатор Сулейман Керимовни билади (расмда). Шу туфайли дикторлар Ислом Каримовни Ислам Керимов деб айтворганлар.