10 December 2014
22:52 - Ташқи ишлар вазирлигига ЕИ элчилари чақирилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кеча Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари вазирликка чақирилган. Вазирликка Буюк Британия элчиси Жорж Эдгар, Германия элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссинг, Франция элчиси Жак-Анри Эльс ҳамда Европа Иттифоқи Делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк келишибди. Ўзаро суҳбат давомида долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги муассасаларининг бўлажак йиғилишларини ўтказиш муддати ва жадвали юзасидан фикр алмашилган.