
Бугун Кремль раҳбари Тошкентга келди ва кун тартибидаги асосий воқеаларнинг бири Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзларидан кечиши бўлди. Москва Ислом Каримга 890 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзнинг қарийб 860 миллион долларини кечганини айтди. Ҳолбуки, кечаги хабарларимизда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг Россия мазкур қарзни сўраши ҳақида хабар қилгандик.
Ўзаро аҳдлашувларда Путин бундан сўнг Ўзбекистонга қурол-яроғ етказиб беришга келишгани айтилади. Иқтисодий ночорликдан куни ўтмаётган Ўзбекистонга қурол-яроғнинг нима кераги бор, дейдиган мард йўқ. Аммо Кремлбошининг илтифотидан руҳланган Ислом Карим: “Марказий Осиёда Россиянинг манфаатлари ҳар доим мавжуд бўлган ва бу мавжудлик ҳар доим барқарорлаштирувчилик характерига эга бўлган”, деди. Бунинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки Лубянканиннг одами Исмлом Карим ҳар доим шундай деб келган.
Расмий хабарларга кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги сўзлашувлар тор доирада ўтгани, сўнгра музокаралар икки давлат делегацияларининг кенгайтирилган учрашувига ўтгани айтилди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг “Россия сегодня” агентлигига билдиришича, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида тўрт ҳужжат, шу жумладан, ўзаро молиявий талаб ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, Россия ва Ўзбекистонга ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасидаги келишувлар имзоланади. Бу эса Россиядан Ўзбекистонга қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника етказиб бериш учун янги имкониятлар яратади.
Ўзбекистон ТВ ва оммавий ахборот воситаларидаги хабарлар эса доимгидек мавҳум ва умумлашган характерга эга. Кўринишича, Путин бу ердан Деҳлига учиб кетади ва унинг Тошкентга бир кунлик қисқа ташрифини узоқ мамлакатга кета туриб, қўниб ўтиш дейиш ҳам мумкин.
Ислом Карим иқтисод масаласида “Бирлик” Партиясини номини тилга олмаса ҳам, феълан у айтган йўналишда иш олиб боришга энг камида ваъда берди. У балки ҳарбий соҳада шундай қилиб, қирғиз фашизмини тиз чўктириш учун Россиядан оладиган қурол билан Қирғизистонга армиямизни олиб кирмоқчидир. Тўғри йўналиш.