10 December 2014
08:19 - Тиниб тинчимас қозоқ Нурсултон Назарбой ва инидан чиқмайдиган тожик Ислом Карим
Қозоқларнинг давлат ахборот воситаси бўлган Казинформ Нурсултон Назарбойнинг 16 декабрда нишонланадиган Мустақиллик куни олдидан қиладиган учрашувлари рўйхатини эълон қилди. Кўз олдингизга келтиринг, Ўзбекистон бошига СССР КГБси таарфидан ўтқазилгатожик аслли Ислом Каримнинг қиладиган ишларини олдиндан эълон қилиш мумкинми? Йўқ. Чунки, уни ҳар сафар бирон учрашув бўлишидан олдин турли дори ва наркотиклар ёрдамида оёққа турғазишади ва бир неча соатдан кейин инига обриб ётқизиб қўйишади.

Аҳмоқларгина ҳокимиятини МХХ раиси Иноятов бошқараётганини айтишади. Аслида, ҳокимиятни бошқарадиган одам йўқ. Шу сабабли Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи билан 2005 йилда Қозоғистонда 5,5 баравар орқада бўлса, ҳозир 10 баравар орқада. 20 йилдан кейин 30 баравар орқада бўлиши ҳисобланмоқда. Ана ўшанда Ал Хоразмий, Ал Форобий, Мирзо Улуғбек ва Бобур авлодлари бўлган ўзбеклар кечагина отдан тушган қозоқларининг мардикорларига айланадилар. Булар Жаҳон Банкининг маълумотлари, “Ҳаракат” Агентлигиники эмас.

Миллий хавфсизлик билан шуғулланиши керак бўлган ҳаромий Иноятов ҳамма тешигини қисиб ўтирибдими, ахир бир кун Ўзбек миллати олдидаги жиноятлари учун жавоб беради. Агарда у ифлос ҳокимиятга ватанпарварлар келгунча ўлиб кетвориш нятида бўлса, билиб қўйсинки, унинг ҳоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларида қолмайди. Қирғизларнинг Енисей бўйидалиги иддао этилаётган юртларидаги ахлатхоналарга обориб ташланади. Унинг болалари ҳам тезроқ ўша ерларга қочиб қолишгани маъқул.

Нурсултон Назарбой эса, бу ҳафта қуйидаги учрашувларни режалаштирган.

У бугун, яъни 10 декабрь куни бир қатор мамлакатларнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. 11 декабрда бир маҳаллар Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган бўлса ҳам, ҳозир Ўзбекистон аъзоси бўлмаган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Бош котиби Николай Бордюжани қабул қилади.

14 декабрда Нурсултон Назарбой Россия ва Хитой бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Ли Кэцян билан учрашади. 15 декабрда эса, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатларнинг бош вазирлари билан учрашади. Уларнинг ичида яна Дмитрий Медведев ва Ли Кэцян бўлади.

15 декабрь кунинг иккинчи ярмидан бошлаб Қозоғистонда Мустақиллик кунига бағишлаенган тантанали маросимлар бошланади. Ҳаммасининг бошида - яна ўша тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой.

Ислом Карим тирикми ёки тирикмаслигини ҳам билмаймиз. Қолаверса, ўзбекларнинг бу билан иши ҳам йўқ. Уларни Ватанимизнинг бугуни ҳам келажагҳам қизиқтирмайди. Улар чет элда мардикорчилик қилиб бўлса ҳам, ош ейиш ва туалетга бориш имкониятга эга бўласалар бўлди.