10 December 2014
08:46 - Хитойда коррупция ва Ўзбекистонда унга ўхшаш воқеалар
Охирги кунларда жаҳоннинг “желтая пресса” деса бўладиган ахборот воситалари Хитойда 14 миллард долларлик бойликка эга бўлган Хавфсизлик Хизмати вазири Чжоу Юн, унинг бир қатор ҳамтовоқлари ва 200 га яқин қариндоши ҳибсга олинганини ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Аслида, хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Чунки, тоталитар давлатларда ҳам, Ўзбекистон уларнинг қаторида, коррупция ва порахўрликка қарши аёвсиз ва фойдасиз жанг олиб борилаётганини ҳамма билади. Аммо, қамоққа ташланган коррупционер ва порахўр ўрнига янгиси келаверади. Нима учун?

Оддий бир нарсани тушуниш керакки, автомобиллар бор экан автоҳалокатларни йўқ қилиб бўлмагани каби, одамлар бор экан коррупция ва порхўрликни йўқ қилиб бўлмайди. Бизнинг хабарларимздан ҳам маълумки, ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора, Ўзбекистонда юксак савияли мулозим порахўрлиги учун ишдан олинмоқда, кейин қамоққа ташланмоқда. Шу билан порахўрлик ва коррупция камаймоқдами? Йўқ.

Коррупция ва порахўрликка қарши курашиш ва уларни минималлаштиришнинг ягона йўли – ошкоралик ва демократиядир.

Минг афсуски, шу оддий ҳақиқатни ҳам тушунмайдиганлар ичида ўзини демократ деб ҳисоблаётган саводсиз ўзбеклар ҳам бор. Улар юрт ташқарисидан туриб коррупцияга қарши куришармиш. Амалда эса, ўзбекларнинг демократик ҳаракатига орқадан пичоқ уришмоқда.

Ўз сафдошларига орқадан пичоқ уриш - коррупция ва порахўрликдан фарқи бўлмаган жиноятдир. Айнан шу сабабли, “Бирлик” ва “Ҳаракат” узоқ йиллардан бериб гапириб келишмоқда – ичимиздан чиққан ҳаромийлар билан курашиш, диктатурага қарши курашнинг ажралмас бир қисмидир. Шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Диктатурани ҳам йўқ қиламиз, ҳаромийларни ҳам. Коррупция ва порахўрликка қарши кураш эса, умрбод давом этаверади.