06 December 2014
08:33 - СИРДАРЁДА РЭКЕТ ПАЙДО БЎЛДИ(МИ?): Бир жиноят иши юзасидан туғилган мулоҳазалар
Кейинги вақтларда Сирдарё вилоятидаги Давлат Бошқаруви идоралари, Қонунийлик хамда Хуқуқни мухофаза этувчи органлар айрим раҳбар ва мутассаддиларининг баъзи ҳолларда ўз мансаб ваколатларига панжа ортидан қарашлари оқибатида аксарият жабр кўрган фуқаролар иккиёқлама зарар кўриб қолмоқдалар.

Хусусан, вилоятнинг Ховос туманида (қўшни Тожикистон Республикасига чегарадош) фуқароларнинг фундаментал хақ-хуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилаётганлиги, Қонунчиликда энг оғир жиноят деб эътироф этилган – қотиллик, гуруҳ тарзидаги безорилик жиноятлари тумандаги Қонунийлик, Ҳуқуқни мухофаза этувчи хамда Суд органлари томонидан ўта қўпол тарзда бузилиши ҳолатлари кўпайиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

ЎИҲ “Эзгулик” Жамиятига арз қилган Ховос туман “Қахрамон” ҚФЙ, Ойбек кўчаси 55/1 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро О. Э. Абдуллаевнинг 2014 йил 6 апрел куни ўзи қонуний фаолият кўрсатувчи савдо дўконига, шу манзилда яшовчи, ўта хавфли рецидивист шахс – Аваз Боймирзаев (муқаддам 3 марта жиноий жавобгарликка тортилган: 1. 1996 йил 15 октябр куни ЖИБ Мехнатобод туман(хозирги Ховос туман) Суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277 моддаси 2 қисми “а”, “в” бандлари билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2. 1999 йил 25 июнда ЖИБ Янгиер шаҳар Суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 моддаси 1 қисм билан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ, ЖИБ Зангиота туман Судининг 2005 йил 24 июндаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74 моддасига асосан ўталмай қолган 5 йил 9 ой 17 кунлик озодликдан маҳрум қилиниш жазоси аҳлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилган... 3. 2006 йил 18 июлда ЖИБ Ховос туман Суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277 моддаси 3 қисм “а” банди, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61 моддалари қўлланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ яна негадир 2009 йил шубхали тарзда муддатидан аввал озодликка чиқарилган.) ўз шериги Т. Норчаев билан маст ҳолда келиб, савдо дўкони эгаларидан улуш (доля) талаб қилган.

Унга рад жавоби берилгач, А. Боймирзаев савдода фаолияти юритаётган турмуш ўртоғи Н. Абдуллаевани ҳақоратлаб, пичоқ ўқталиб, аёлнинг устига ярим қоп сабзини ағдариб юборганлиги, сўнгра ярим соат давомида турли хақоратлар билан уларнинг дўконларини тошбўрон қилган. Бу воқеадан хабар топган Н. Абдуллаеванинг турмуш ўртоги ва ўғли С. Эргашевлар келишиб, воқеани эшитиб, уларнинг орқасидан етиб бориб, уни тартибга чақирса, у яна уларга таҳдид қилиб: О. Абдуллаев ва унинг ўғли С. Эргашевларга “кечаси келаман ўзлариннга ёмон бўлади” деб тахдид қилган. Бу воқеаларга участка нозири Ғ. Хайруллаев гувоҳ бўлган ва А. Боймирзаевни ўз автомобилида олиб кетган.

Дарҳақиқат, рецидив жиноятчи А. Боймирзаев ўз ваъдаси устидан чиқиб, шу куни кеч соат ларда О. Абдуллаевлар дарвозасини тақиллатган. Ҳеч нарсадан бехабар О. Абдуллаев дарвозасини очса, ховлига А. Боймирзаев бошлиқ 4 – 5 киши гуруҳ бўлиб бостириб киришиб уни ва ўғли С. Эргашевни дўппослашиб, уриб – тепиб, уларга оғир тан жароҳатлари етказишлари оқибатида ўғли С. Эргашев ҳушини йўқотган. Жабрланган оила аъзолари қўни – қўшнилари ёрдамида тез ёрдам чақиришган. Безорилар эса воқеа жойидан қочиб кетишган.

Жабрланувчи О. Э. Абдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Оғир тан жароҳати олган С. Эргашев эса, Янгиер шаҳар шифохонасида 10 кун ётиб даволанган, Судга оид тиббий экспертизадан ўтган(2014.13.04, баъзи ҳужжтларда эса, 2014.19.04да...)
(ТТЁ хулосаси ва навбатчи фельдшер Ш. Кенжаевнинг ва бошқа гувоҳлар тилхатлари нусҳалари ҳамда Шифохонада 10 кун ётиб даволанган С. Эргашев аҳволи тўғрисидаги касаллик тарихидан кўчирма иловада.)

Масаланинг энг қизиқ томони шунда-ки, Абдуллаевларга қасддан пичоқ билан ғамла қилган, ғақоратлаган, хусусий мулкига тажоввуз қилган, доимий улуш “доля” талаб қилган, 2014 йил 6 апрел куни кеч соат ларда уларнинг хонадонига зўрлик билан бостириб, гуруҳ тарзида босқинчилик жионятини содир этишиб, уларга оғир тан жароҳатлари етказган жиноий тўда бошлиғи, муқаддам 3 марта огир жиноятлар содир этиб, судланиб, жиноий жавобгарликка тортилган рецидив кимса – А. Боймирзаев қилмишлари Ховос туман ИИБ участка нозири Ғ. Хайруллаев ҳамда Ховос туман ИИБ ТБ терговчиси Ж. Шукуровлар томонидан амалдаги процессуал қонунчилик талабларидан чекинган ҳолда унинг қилмишлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109 модда 2 қисмига ноқонуний малакаланган (терговчи тасдиқлаган қарорда шубҳали жиҳатлар (имзолар) мавжуд).

Ховос туман ИИБ ТБ терговчиси Ж. Шукуров 2014 йил 21 октябр куни жабрланувчи (етказилган тан жароҳатлари натижасида 10 кун шифохонада ётиб даволаниб чиққан Суд тиб.экспертизадан ўтган.) С. Эргашевга босим ўтказиб, участка нозири Ғ. Хайруллаев “тайёрлаган” ҳужжатларга қўл қўйишга мажбурлаб, (2014 йил 6 апрел куни кеч соат да уларникига гуруҳ эмас, айбланувчи А. Боймирзаевнинг бир ўзи эди, деб сохталаштирилган ҳужжатларга) “Буни гувоҳи участкавой, сеники ким?”, деб ҳақоратлаган, Сенга ким ўргатган бўлса, онасини “фалон” қилай деб, руҳий босим кўрсатган ва ҳоказо...

Мазкур шубҳали тарзда олиб борилган суриштирув – тергов материаллар асосида 2014 йил 12 ноябр куни бўлиб ўтган ЖИБ Ховос туман Суди махкамасида иштирок этган ва мониторинг олиб борган О. Э. Абдуллаев ҳамда ЎИҲ “Эзгулик” жамияти фаоли А. Э. Бердановлар шохидлигида Судга раислик этувчи: А. Абдураззақов судланувчига: “судланувчи Боймирзаев, сизга энг кам иш хақининг 40 бараваридаги маъмурий жарима қўллайман, бўладими? Э, тўхтанг, сизга яхшиси 2 ой маъмурий қамоқ жазоси ва энг кам иш хақининг 4 бараваридаги жаримага розимисиз?”- деган саволига судланувчи дархол; “Ҳа, розиман” деб жавоб берган ва шу билан Суд ўз “иши”ни якунлаган...

Жабрланган фуқаролар: Н. Жумановага хам Суд раиси томонидан дастлаб энг кам иш хақининг 4 баравари миқдоридаги жарима (?) жазоси белгиланган, Н. Жуманова бунга эътироз билдиргач эса, судья: “Сиз Судга нисбатан ҳурматсизлик қилдингиз” деб яна энг кам иш ҳақининг 3 баравари қўшиб, жами 7 баробари миқдоридаги жазо тайинлаган...!?

Асосий жабрланувчи, жиноятчи безори гуруҳ томонидан калтакланиб, тан жароҳатлари олиб, Судга оид тиббий экспертизадан ўтган С. Эргашевга ҳам энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги маъмурий жазо тайинланган...?

Яна ҳам қизиги эса, Суд бўлиб ўтган куннинг эртаси куни, яъни 2014 йил 13 ноябр куни судланган шахс А. Боймирзаевнинг укаси М. Боймирзаев (муқаддам у ҳам судланган шахс) О. Э. Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи фаолият юритаётган савдо дўконига маст ҳолда келиб, “Сен нега менинг акамни қаматасан, энди мендан кўрасан. Сени, эрингни ва ўғлингни менинг акам эмас, унинг шериклари урган-ку(?). энди сенларни нима қилсам қиламан” деб ҳақоратлаб, таҳдид қилган ва ҳоказо...

Хозирги кунда Президент томонидан “Соғлом бола” йили деб эълон қилинган 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – Абдуллаевлар хонадони Ховос тумани Хуқуқ–тартибот ҳамда Суд органларида уларнинг топталган Конституциявий қонуний манфаатлари етарли ҳимоя қилинмаганлиги оқибатида қўрқув ва хавотирда кун кечирмоқдалар. Бунинг устига “емаган сомсага пул тўлаб”, ҳамда энг кам иш хақининг жами 11 баравари (1 177 000 сўм) миқдоридаги жарима ҳам тўлашга мажбурлар...

Улар 10 кунлик муддат ичида юқори инстанцияга аппеляция тартибида шикоят киритсалар ҳам вазият ижобий томонга ўзгармайди. Агар ижобий (қонуний) тарафга ўзгарса: рецидив жиноятчи А. Боймирзаев ва унинг шериклари узоқ муддатларга 4-марта озодликдан маҳрум қилинмоғи шарт.

Бу ишни юритувга қабул қилган суриштирувчи, терговчи, Ховос туман ИИБ ТБ бошлиғи, Ховос туман Прокурори ҳамда ЖИБ Ховос туман Суди Судьяси ўз мансаб ваколатларини ғараз ниятларда суистеъмол қилганликлари ҳамда Одил Судловга қарши жиноят содир этишганликда айбланишлари мумкин...

Исроил Ризаев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари
“Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси