05 December 2014
20:13 - Ислом Карим йилларни номлашга янги атама тополмай қолди, “Бирлик” бундан фойдаланиши керак
Бугун, 5 декабрь куни Тошкентдаги Форумлар Саройида Ўзбекистон конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғинда президент Ислом Карим давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди ва 1997 йиддан бери давом этиб келаётган анъанага мувофиқ янги йилга ном берди: 2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили!

Ҳолбуки, у 2002 йилни ҳам шундай номлаган, яъни “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилган. Буни қарангки, ўша йили аслида қарияларни қабрлаш йил бўлиб, статистикага кўра бошқа йиллардагига кўра ўлим ҳолатлари кўпроқ бўлган. “Оила йили”да ажримлар кўпайган, “Соғлом бола йили”да эса мигрантларимиз сони ортиб, уларнинг фарзандлари соғми-носоғми, тирик етим қолган.

Маълумки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат сиёсатда янги технологиялар қўллаш кераклиги ҳақида кўп гапиради. Бир қатор янги сиёсий технологиялар киритган ҳам. Улардан бири Андижон воқеаларидан кейин бўлди. Ўшанда Ғарб Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш, уни изоляция қилиш ҳақидада гапираётганда, Абдураҳим Пўлат айнан Ўзбекистонга нисабатан санкциялар ва уни изоляция қилиш фойдасизлигини гапирди. Мисол сифатида Куба ва Саддам Ҳусайин давридаги Ироқни келтирди. Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш, уни Ғарб қучоғига олиш фойдалироқ бўлишини гапирди. Гапириш билан чекланмади, “Бирлик” номида баёнот эълон қилди, ЕИ раҳбариятига Пўлат Охун билан биргаликда бу ҳақда хат ёзди. ЕИдан олинган жавоб ўша пайтда “Ҳаракат” тарафидан эълон қилинган. Жавобда “Бирлик” ҳақ эканлиги эътироф қилинади. ЕИ шу йўналишда аллақачон иш бошлаган. Натижалар камлиги – ўзбек миллатининг ўзи ўз тақдири ва Ватан тақдирини ўйламай қўядиган даражада эканлигидир.

Ҳозир яна бир сиёсий технология ишлатадиган вақт келмоқда. Ислом Каримнинг атрофидаги ўзбекпарварлар, шундайлар бўлса табиий, Ислом Каримни алдаб-сулдаб, 2016 йилга шундай ном бердиришлари керак - “Бирлик” Партиясига қарши кураш йили.

Биламизки, Ўзбекистонда ҳамма нарса тескариси бўлади, “Бирлик” ўша йилиёқ ҳокимиятга келади.