05 December 2014
13:23 -
Қўғирчоқ партияларимизнинг бирортаси жиддий сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар қилиш ва қашшоқликдан чиқишни ўйламайди ҳам
Бугунги газеталарда сайлов спектаклини ўйнаётган сиёсий партияларнинг ўз сайловчиларига мурожаатлари, агар иқтидорга келса, нима каромат кўрсатиши ҳақидаги чақириқлари эълон қилинди. Масалан, Либерал-демократик партия “ўзларининг амалий, реал ишлари билан Ўзбекистоннинг жаҳондаги позициясини мустаҳкамлаётган, шаҳарлар ва қишлоқларда минглаб иш ўринларини яратишга кўмаклашаётган мулкдорларнинг ўрта синфи бўлмиш тадбиркорлар ва фермерлар манфаатларини” ифода этишини таъкидлаган. “Адолат” партияси “ўз фаолиятида юқори малакали мутахассислар, муҳандис-техник ходимлар, педагоглар ва шифокорлар, илм-фан вакиллари, хизматлар соҳасида ишловчиларга таянади... Партиянинг энг муҳим вазифаси - “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деган тамойилни кенг жорий қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдир ” дейди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси эса энг аввало ижодий интеллигенция, халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъатсоҳаси вакилларига, маданият, санъат ва ахборот соҳаси ходимларига, ватанпарвар ёшларга ҳамда миллий ва маънавий қадриятларни, мамлакатнинг тарихий ва маданий меросини асраш ва кўпайтириш ғояларини қўллаб-қувватловчи ҳар бир фуқарога таяниш тарафдори экан. Ўзбекистон халқ-демократик партияси “давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан пенсионерлар ва ногиронлар, шунингдек уларнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланувчи бюджет ташкилотларининг ходимлари, ижтимоий соҳа вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишда фаол қатнашишни ўзининг муҳим вазифаси, деб ҳисобларкан.
Кўриниб турганидек, бирорта сиёсий партия мамлакатда жиддий сиёсий ислоҳотлар қилишни, аҳолининг сиёсий ҳуқуқлари ва тотал қашшоқликни бартараф этишга қаратилган яхлит сиёсий платформани таклиф этаётгани йўқ. Улардан бу ишни кутишнинг ҳам кераги йўқ, дейди мухбиримиз. Бу ишга фақатгина “Бирлик” Партияси қодирдир.