05 December 2014
01:09 - Ўзбекистон Мудофаа вазирининг унвони ошди
Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучларнинг Олий бош қўмондони Ислом Каримнинг фармони билан Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобилжон Бердиевга генерал-полковник унвони берилди. Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни мукофотлаш ҳақидаги фармон матбуотда эълон қилингани йўқ. Аммо бу ҳақдаги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мавҳум бир хабардан маълум бўлишича, ҳарбийларииз бу санани нишонлашган. Санъаткорлар тантана муносабати билан қуролли кучлар тизими вакилларининг кўнглини очишибди.

Анджуманда мамлакат қуролли кучлари, армиясини замонавий қурол-яроғлар билан таъминглаш, соҳани давр талаблари даражасида ислоҳ қилиш ҳақида гап борибди.