30 November 2014
17:15 - Чеки бўлмаган баҳс учун мавзу: Ирқлар ва миллатлар
Кўраётганингиз ирқлар харитасида қайси ҳудудларда яшаётганлар қайси ирққа оид эканлиги кўрсатилган. Демак, қайси миллат қайси ирққа мунсуб ҳисобланишини ҳам шу харитадан тахминан билиш мумкин. Ҳамма нарса устида бўлгани каби, бу харита устида ҳам баҳслашиш мумкин. Аммо, бу – бизнинг мақсадимиз эмас. Мақсадимиз – ўқувчиларимизга қандайдир йўналиш кўрсатиш.

Авваломбор, бу хариатни каттароқ ва аниқроқ кўриш учун уни курсор билан босинг.

Кўраяпсизми, бу харитага кўра, Туркистонда, Шарқий Туркистон ҳам унинг ичида, яшайдиган халқларнинг ҳаммаси Европоид-Монголоидлар ирқига киритилган. Буни қандай тушуниш керак? Бу ерда яшайдиган миллатлар, ўзбеклар ҳам уларнинг ичида, европоидлар билан монголоидларнинг қоришмаси деб тушуниш керакми?

Яна бир нарсага эътибор беринг. Туркистон билан бир қаторда Марказий ва Жанубий Американинг каттагина қисмида яшовчиларнинг ирқи ҳам Европоид-Монголоидлар деб кўрсатилган. Яъни, Мексикадан тортиб Чилигача бўлган ҳудудларнинг каттагина қиcмида биз билан ирқи бир бўлган халқлар яшайди. Аслида ҳам шундайми? Илдизларимиз бирми?

Бу каби саволлар устида баҳсга кирсак, ундан қайтиб чиқиш қийин бўлади. Айнан шу сабабдан, миллат тушунчасига антропологик-ирқий эмас, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, сиёсий тушунча сифатида қараш керак эмасми?

Энг камида битта нарса аниқ: Ирқ-миллатлар масаласида эҳтиёт бўлиш, ҳеч бўлмаса, шу харитадаги маълумотларни билиш керак.