23 November 2014
07:35 -
Исроил Россияга даҳшатли ҳужум тайёрламоқда, ўзбек зиёлилари эс-хушини йиғиб олсин

Шундоқ ҳам газ сотишдан оладиган фойдаси 13 баравар тушиб кетган "Газпром" оқасига ҳеч кутилмаган ердан зарба келмоқда. Гап шундаки, Исроил Европа Иттифоқи давлатларига ўзининг “Тамар” газ конидан Ўртаер денгизида жойлашган Кипр орқали Юнонистонга ва у ердан Европанинг исталган жойга газ етиштирадиган газқувури қуриш лойиҳасини тавсия қилибди. Расмда Исроил соҳилларига яқин жойидаги “Тамар” газ ҳавзасига оид бир кўриниш.
Газқувурини арзонроққа тушириш учун уни Миср ёки Туркия орқали ўтказиш мумкин эди, дейилади мақолада. Аммо, Мисрда сўнгги йилларда барқарорлик йўқ, Туркияда эса ҳокимият бошида Исроилнинг ашшадий танқидчиси бўлган Ражаб Эрдўғон ўтирибди, демак, Исроил у билан иш қилишни истамайди.
Исроилнинг Энергетика вазири Сильван Шалон шу кунларда янги газқувур лойиҳасини Европанинг Ўртаер денгизига чиқадиган мамлакатларнинг энергетика вазирларига Римда ўтказилган учрашувда тақдим қилиб, уларнинг розилигини олган. Европаликлар "Газпром"га боғлиқликдан кутилиш учун бу лойиҳага миллиардлаб евро инвестиция қилишга тайёрлар. Аммо, табиий, асосий қарор Брюсселда олиниши керак, Исроил ўз лойиҳасини у ерда 3 ҳафталардан кейин тақдим қилмоқчи.
Мақолада айтилишича, 2009 йилда топилган "Тамар"газ конининг заҳиралари тахминан 8,5 триллион кубометр. Яқинда Исрол яна бир газ кони топди, ундага заҳираларнинг ҳажми 16-18 триллион кубометр бўлиб, у 2016 йили ишга тушади.
Оддий ўқувчиларимизга бу рақамлар ҳеч нарса билдирмаса керак, дейди “Ҳараат” мухбири. Шунинг учун сайтимизда аввал эълон қилинган баъзи рақамларни ҳам келтирамиз. Россиянинг газ заҳиралари 45-50 триллион кубметр атрофида (дунёда биринчи ўрин). Туркманистонда 8 триллион кубметр атрофида (дунёда 4-чи ўрин), Ўзбекистонники бор-йўғи 1,1-1,6 триллион кубметр.
Демак, Исроилнинг иккала конидаги заҳиралар Россияники билан тенглаштирса бўладиган даражага чиқмоқда. Агар, Исроил таклиф қилаётган лойиҳа Европа Иттифоқи тарафидан қабул қилинса, шубҳасиз, қабул қилинади, Россиянинг аҳволи, ўта юмшоқ қилиб айтганда, ўта дабдала бўлади.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Гуржистон-Россия урушидан кейин ёзган “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия-Гуржистон уруши” номли мақоласида шундай деган эди: “Ҳозирги Россияни Ўрта Шарқ мамлакатларида модага кирган тирик бомба-аёллар билан солиштириш мумкин. У бомба-аёлларнинг белида бир неча граната ёки бомбача боғланган, Россиянинг белида эскириб қолган бўлса ҳам дунёни йўқ қилоладиган атом ва ядровий бомбалар бор.” Аслида, Путин ўша бомбали-аёлга айланмоқда. Ундан ҳамма нарса кутиш мумкин. У ҳозир ўз мағлубиятини тан олишни истамасдан бутун дунёни ўзи билан бирга йўқ қилиши ҳам мумкин. Унга йўл бермаслик керак.
Ислом Карим режими тарафидан руспараст қилиб тарбияланган, аслида, мутлақо кўпчилиги чўчқаларга айланган ўзбек зиёлилари ҳам ақл-хушини қўлига олиши ва дунёда бўлаётган воқеаларни тўғри тушунаётган “Бирлик” атрофида бирлашиши керак. Қирғиз фашистлари миллатдошларимизни тириклайин ёқиб, 3 кунда 300 ўзбекни қирғин қилганда ҳамма тешикларни қисиб ўтирган ва миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларни қайтадан милат қилишнинг бошқа йўли йўқ.