22 November 2014
01:31 - Батуми шаҳар суди икки ўзбек аёлини одам савдоси айби билан жазолади
Ўзбекистон фуқаролари О. Бобоева ва М. Рустамова уч аёлни алдаб Гуржистонга олиб келиб, уларнинг паспортларини олиб қўйишган ва жисмоний жазо билан қўрқитиб, уларни фоҳишалик қилишга мажбурлашган. Суд уларни айбдор деб топиб, Бобоевани 12 йил, Рустамовани 7 йил озодликдан маҳкум қилиш ҳукми чиқаргани Грузия Online нашрининг сайтида билдирилади. Бобоева қамоққа жўнатилибди, сиртдан судланган Рустамова бўйича қидирув эълон қилинибди. Хабарда воқеанинг бошқа тафсилотлари йўқ.