
АҚШнинг энг обрўли CNN агентлиги тарқатган “Обама ИШИД ва Башар Асадга қарши курашиш учун янги Сурия стратегияси қидирмоқда” номли хабар-мақола сарлавҳамиздаги саволга ижобий жавоб бераётгандек кўринади.
Хабарни ўқисак тушунамизку, Обама янги йўл қидирмоқда ва қайсидир маънода “Ҳаракат” таклиф қилаётган стратегияга яқинлашмоқда, аммо, тўғри йўлдан ҳали нарида. У Сурияда сиёсий ўзгаришлар қилмасдан ва Башар Асадни четлаштирмасдан ИШИД устидан ғалаба қилиб бўлмаслигини тушуниб, ўзининг миллий хавфсизлик командасига АҚШнинг Сурия бўйича сиёсатини қайтадан кўриб чиқиш топшириғини берибди.
АҚШнинг октябрь ойида урғуланган “Аввал Ироқ” стратегиясига кўра, аввал ИШИДни Ироқда йўқ қилиш, ана ундан кейин Суриядаги радикаллиги озроқ бўлган гуруҳларга ёрдам бериб, улар воситасида ИШИДни бу мамлакатда ҳам йўқ қилиш, ундан кейин Башар ҳам Асадни йиқитиш кўзда тутилганди.
АҚШ президенти сўнгги ҳафталарда ўзининг миллий хавфсизлик командаси билан 4 марта учрашиб, унинг олдига янги вазифа қўйиши, аввалги стратегия хато бўлганини тан олишдир, дейди CNN ўз манбаларига асосланиб.
Маълумки, “Ҳаракат” таклиф қилаётган стратегиянинг марказида, нафақат ИШИД, умуман ҳамма исломий террористик гурухларни бутунлай йўқ қилишнинг ягона йўли – Ислом динида жиддий ислоҳотлар ўтказиш ва Исломни терроризмни руҳлантираётган хато ақидалардан озод қилишдир. Биринчи бўлиб, Ислом дини дунёвийлик-секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.
Ҳеч шубҳасиз, охир-оқибатда дунё айнан шундай стратегияни танлайди. Қанча тез танласа, шунча яхши.