05 November 2014
19:16 -
Юртимизда ҳиндлар бандликка кўмаклашувчи марказлар ташкил этишмоқда
Ишсизлик даражаси бўйича дунёда олдинги ўринларда турувчи Ҳиндистон Республикасининг Тадбиркорлик институти (Indian Institute of Entrepreneurship, IIE) келгуси йили мамлакатимизнинг турли вилоятларида бандликка кўмаклашувчи марказлар ташкил этмоқчи. Аслида, уларни Ишсизликка қарши курашиш марказлари деб аташ керак эди. Ўзбекистоннинг илтимоси билан ҳиндлар шундай ном танлашган бўлса ажаб эмас.
Институт мулозими Санжай Палга кўра, 2004 йили Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига бундай таклиф билан чиққан институтнинг лойиҳалари маъқулланган. 2015 йилнинг апрелида очиладиган илк марказ афтидан мардикор бозори шаклида бўлади. Чунки институтнинг бу борада Лаос, Камбожа, Вьетнам ва Мьянмада амалга оширган лойиҳалар бўйича тажрибаси бор.
Ўзбекистонда ишгсизликни баратарф этишга бел боғлаган ҳиндлар аввал Тошкентда, сўнг Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида бундай марказларни ташкил этмоқчи. Афтидан, бу Институт ходимлари худди Ислом Каримнинг ўзи каби, бу даражадаги ишсизликни камайтирш учун иқтисодда инқилобий ислоҳотлар қилиш кераклигини тушунишмайди. Мамлакатимиздаги ишсизлик ва иқтисодий кризисларнинг сабабларини чуқуқ таҳлил қилишмаган. Балки, уларнинг мақсади - мардикорларимиз устидан бизнесс қилиш, очиғини айтсак, одам савдоси билан шуғулланишдир.