04 November 2014
07:41 -
Бугун АҚШда ора сайловлар куни

Ора сайловларда Конгресснинг 455 кишилик қуйи палатаси - Вакиллар Уйининг ҳамма аъзоси 2 йилга, 100 кишилик Сенатнинг 33 ёки 34 аъзоси 6 йилга сайланади.
Ҳозирги Вакиллар Уйида республикачилар 233 ўринга, демократлар 199 ўринга эга. Қолганлар мустақил. Сенатда эса, демократларнинг сони 6 тага кўп.
Ҳозир демократ президент Барак Обаманинг рейтинги 41%. Бу фактор ҳам қўшилиб, демократлар иккила палатада камчиликка айланиши кутилмоқда.
Маълумки, республикачилар Россия Президенти Владимир Путинга қариши ҳам, ислом террористларига қарши ҳам агрессивроқ сиёсат олиб бориш тарафдорларидир. Демак, республикачиларнинг ғалабаси - Барак Обадан ташқари Владимир Путин ва ислом террористлари учун исталмаган нарсадир.