03 November 2014
20:46 -
Aҳоли даромадларининг қарийб 19 фоизга ўсгани хабар қилинмоқда, ҳақиқий аҳвол қанақа?
Шу йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига кўра, аҳоли даромадлари 18,7 фоизга ўсибди. Бу иддаони Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат Статистика Қўмитаси қўшма ҳисоботи орқали жамоатчиликка етказди. «Ўтган даврда аҳолининг иқтисодий фаоллиги мамлакатимизда иш ҳақини 17,7 фоиз, ўртача пенсияларни 15,7 фоиз, аҳоли жами даромадини 18,7 фоизга ошириш имконини берди», – дейилади ҳисоботда.
Бироқ ҳисоботда шу даврда инфляция даражаси-ю, нарх-наволарнинг қанчалик ўсгани ҳақидаги маълумотлар йўқ. Албатта, бу маълумотлар ҳам чоп қилинадиган бўлса, мамлакатдаги ҳаёт ва аҳоли фаровонлигининг ҳақиқий даражаси, яъни қашшоқлик даражаси маълум бўлади-қолади.
Ўзбекистонда ўртача ойлик, масалан, қозоқлардан 8-10 баравар кам эканлиги, ўзбек профессорлари катта шаҳарларидаги қозоқ дворникларидан кам маош олишлари ҳақида ҳукуматдан мустақил бўлган "Ҳаракат" Агентлиги хабар бермоқда.