03 November 2014
20:07 -
Прокурор иқрори: Самарқанд вилояти қишга тайёр эмас!

“2014 йили вилоят «Иссиқлик манбаи» корхонасига 453 миллион сўм ўтказиб берилган, бироқ шаҳардаги 29 та қозонхона талаб даражасида таъмирланмаган. Қувурларнинг ёрилиб кетгани муносабати билан иситиш тизими қишки мавсумга умуман тайёр эмас. Мансабдор шахсларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилди», – демоқда Азимов.
Синоптикларнинг хабарига кўра, ҳафта охирида мамлакатда ҳаво ҳарорати -12 даражагача тушиб кетади.
Самарқанд прокурори қишга тайёргарликнинг йўқлигини тан олибди, қизиқ, бошқа вилоятларда-чи?