03 November 2014
18:46 - Масхарабозлик: Ўзбекистон фаровонлик даражаси бўйича Россия, Озорбайжон, Туркиядан олдинда, Қозоғистондан орқада эмиш
Қароргоҳи Лондонда жайлашган Legatum Institute номли ташкилот дунё бўйича 142 мамлакатнинг “фаровонлик индексини” ўлчабди. Бу ташкилот қандай масхарабозликлар билан шуғулланишини аввалги йиллари ҳам тилга олдик.

Ҳозир бу институтнинг сайтида 2014 йилги фаровонлик индекси рўйхати эълон қилинди. 142 мамлакатнинг индекси ҳаммани ҳам қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Шу сабабли, баъзибир давлатларнинг фаровонлик индекси бўйича олган ўринларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1. Норвегия

2. Швецария

3. Янги Зелландия

10. АҚШ

14. Германия

19. Япония

55. Қозоғистон

57. Ўзбекистон

63. Украина

68. Россия

74. Қирғизистон

79. Озорбайжон

86. Туркия

94. Тожикистон

95 Арманистон

Қаранг, фақат Ўзбекистон эмас, уруш ичидаги Украинанинг фаровонлик индекси Россиядан юқори эмиш. Қирғизистонниннг индекси Озорбайжон ва Туркиядан юқори эканлиги устидан кулиш керакми ёки йиғлашлигини ҳам билмайсан.

Энди Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари Ислом Каримнинг улуғловчи яна бир кампания очсалар керак. Бу ҳам яхши нарса. Авлодларимизга устимиздан кулиш учун яна бир имконият тайёрланган бўлади.