03 November 2014
08:25 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Аноним ўқувчимиздан саводсизлигимиз ҳақида келган хат

Аноним ўқувчимизнинг хати: “Шри-Ланкалик экан. У ўз мамлакатининг пойтахти Даккадаги Маратува Университетини битирган" , -нимага ёлгон ёзасанлар? бу биринчи марта емас , Бангладеш пойтахти Дакка аммо Шри-ланка пойтахти Коломба шахри. Бу саводсиз Харакат сайти качонгача халкни лаккиллатади узининг саводсиз сафсаталари билан / University of Moratuwa -Шри-Ланкада аммо Бангладешда эмас “

“Ҳаракат” таҳририятидан: Бу хат кеча, яъни, 2 ноябрь куни сайтимизда эълон қилинган “Ўзбек Ал-Хоразмий алгебранинг асослари билан араблар номини дунёга танитди, Шри-Ланкалик Нимеша Ранасингха электрон қошиқ билан танитмоқчими?” сарлаҳали хабар тўғрисидадир. Ўша хабарда хатога йўл қўйилган ва Шри Ланканинг расмий пойтахтини номи “Шри-Джаяварденепура-Котте” ўрнига, техник сабаблар билан бўлса керак, Бангладешнинг пойтахти бўлган “Дакка” ёзилиб қолган.

21 асрда хабарчилик ўта тез ишлайдиган шундай конвейрга айланганки, бундай хатолар бутун дунёда бўлиб туради. Бу хатони “ёлғон”, “халқни лақиллатиш” ёки “саводсизлик” деб баҳолаган ўқувчимиз, афтидан, “Ҳаракат” Агентлигининг мавжуд режимга қарши олиб бораётган мисли кўрилмаган курашидан шунчалик ғазабдаки, ўзини ўзи назорат қилолмай қолган. Ҳозир Ислом Карим режимининг анча-мунча одамларини шу аҳволга тушириб қўйганимизни ҳамма билиб қўйгани яхши.

Шундай бўлса ҳам, ўқувчимизга миннатдорлигимизни изҳор этиб, хатони тузатиб қўйганимизни билдирамиз. Тўғрисини айтсак, Шри Ланка пойтахтининг номини хабардан олиб ташладик, чунки, унинг бу хабар доирасида ҳеч қандай аҳамияти йўқ.