27 October 2014
16:37 - ИШИДга қарши яна бир куч ўртага чиқмоқда – “Оқ кафанлилар” армияси
Ҳозир ИШИДга қарши асосан АҚШ раҳбарлигидаги Ғарб давлатлари коалицияси, Сурия, Ироқ ва Туркия курдларининг қуролли кучлари ҳамда Сурияда Башар Асад режимига қарши кураш олиб бораётган мухолиф гуруҳлар урушмоқда эди.

Яқинда Сурияда ўзини “Оқ кафанлилар” армияси дейб айтаётган қандайдир қуролли гуруҳ ИШИДли 100 аскарни қуршаб олиб, ҳаммасини йўқ қилгани ҳақида унчалик ишониш қийин бўлган хабарлар тарқалганди. Туркияда чиқадиган энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетаси хабарнинг манбасини айтмасдан билдиришича, “Оқ кафанлилар” армияси Ироқда ҳам пайдо бўлибди. Оқ кийимлар кийган “Оқ кафанлилар” Ироқнинг Мусул шаҳридаги маҳаллардан бирида ИШИДнинг қўмондонларидан бири Абу Ҳузифа ва унинг 17 қўримачисини ўлдириб кетишибди.

Ироқнинг Саддам Ҳусайин давридаги армияси офицерлари ҳам Мустақил Офицерлар Ҳаракати номи остида ИШИДга қарши уруш бошлаганлари ҳам “Миллиёт” газетасининг хабарида тилга олинади.