13 October 2014
17:31 - Ўзбекистон чегарачилари 6 килограмм герион овлашди
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси аскарлари Туркманистондан ғайриқонуний йўл билан ўтиб келаётган 6 килограмм героинни қўлга туширишди. Аниқроғи, 8 октябр куни амалга оширилган махсус рейд давомида Бухоро вилояти ҳудудидаги “Олот-темирйўл” станциясида юк вагонлари орасига яширилган 5,7 килодан ортиқ наркотик мусодара этилган ва факт юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг гиёҳвандлик моддаларининг ғайриқонуний айланишини назорат қилиш бўйича Департаменти маълумотларига кўра, 2013 йилда наркотикларни овлаш бўйича 7680 факт аниқланган. Натижада 2 326 килогармм гиёҳванд моддалари мусодара қилиниб, ёқиб юборилган.

Аммо, минг афсуслар билан тахмин қилиш мумкинки, қўлга туширилган гиёҳванд моддалар Ўзбекистон орқали ташилаётган ва Ўзбекистоннинг ўзида қолаётган моддаларнинг ўндан бири ҳам бўлмаса керак. Энг хавфлиси – ўзимида қолаётганларидир.