13 October 2014
09:42 - Бир йил аввал 3 эгизакли бўлган эр-хотин яна 3 эгизакли бўлиш арафасида
Туркиядаги “Миллиёт” газетасидаги хабарга кўра, Коня вилоятида яшовчи Жумали ва Ҳожар Қорақилчик оиласи бир йил аввал 3 эгизакли бўлган экан. Расмда уларнинг кўриб турибсиз – Ҳоқон, Ҳамит ва Ҳовва.

Ҳозир Ҳожар яна ҳомиладор бўлибди, докторлар у яна 3 эгизак туғишини аниқлашибди. Жумали ва Ҳожар ўзларини бахтли сезиш билан биргаликда, хавотирликка ҳам тушишган. Уларни тушуниш мумкин. Чунки, Ҳожар ишламайди, 39 ёшли Жумалининг маоши эса, бундай оилани боқишга етарсиз. Улар ҳозир ҳам қийинчлик билан кун кечиришмоқда. Ҳожар келажакада бўладиган ёрдамларга умид қилмоқда.

Бу ширин болалар қаторига яна 3 эгизак қўшилса, Туркиядек давлатда бу оилага ёрдам берадиганлар топилиши, шубҳасиз. Қолаверса, давлат ҳам тамошабин бўлибгина қолмаса керак.