13 October 2014
08:14 - Уйғуристонда миллати уйғур бўлган ҳомиладор полициячи аёл ўлдирилди
Хитойнинг CCTV телеканалининг микроблогида тарқатилган хабарга кўра, Шинжон-Уйғур автоном ўлкасида икки бандит полициячи аёлни пичоқлаб ўлдирди. Икки ойлик ҳомиладор аёлнинг миллати айтилмаса ҳам, исмига кўра, у уйғур бўлган.

Қотиллар аёлни ўлдириб, ўзлари келган мотоциклда қочиб кетишган.

Воқеа ўтган жума куни Хўтан вилоятининг Пишон туманидага бозор яқинида юз берганини ҳам билдирган Reuters агентлигининг мухбири, Хитойда журналистларнинг эркин фаолиятига йўл берилмаслиги сабабли, бу каби воқеаларнинг тафилотларини билиб бўлмаслигини, Хитой расмийларига кўра, ислом сепаратистларининг мақсади мустақил Шарқий Туркистон давлати қуриш эканлигини урғулайди.