10 October 2014
23:34 - Мана ҳақиқий ўзбек: Чилонзорда кекса йўловчи 4 кишини тунади

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси ғайриоддий хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида яшовчи Йўлчи бобо тўрт кишини заҳарлаб, уларнинг ашёларини ўмарган. Газетада айтилишича, Йўлчи бобо Қўйлиқ бозоридан водийга кетаётган Нексия машинасидаги тўрт кишини руҳан карахт қилувчи модда қўшилган шоколадлар билан сийлаб, ухлатган ва уларнинг қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб, қочиб қолган экан.

Аммо, у кейинчалик қўлга тушибди. Ўзбеклар ичидан шундай уста бобо чиқибдими, аслида, унга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилиши керак. “Осмонимиз тинч” дея иштонсиз ўтиришга ҳам рози бўлган миллионлаб ўзбеклардан Йўлчи бобо яхшироқдир.