09 October 2014
21:29 - Ўзбекистонда миршаблар фоҳишабозликка қарши ўт очди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қатор оммавий ахборот воситаларига фоҳишабозликка қарши кураш бошлагани хусусида хабар тарқатди. ИИВ маълумотига кўра, миршаблар Тошкент шаҳрида 334 та, Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхонани фош этганлар. Мазкур ишратхоналардан 1 097 нафар фоҳиша қўлга олиниб, уларга нисбатан чора кўрила бошлаган.

Бу маълумотлар дунё бўйлаб фоҳишалик хизматини кўрсатаётган ўзбек аёлларининг юздан бири ҳам эмас, дейди мухбиримиз. Россия¸ БАА¸ Туркия¸ Ҳиндистон¸ Хитой¸ Малайзия, Таиланд, ва ҳатто,Қозоғистонда ўзбек миллатини дунёга танитаётган аёлларимизни тутиб келтиришнинг иложи йўқ. Уларнинг сони мамлакат иқтисоди ўлаётгани ва оғир турмуш шароити туфайли арифметик прогрессия шаклида ўсмоқда.