09 October 2014
08:28 -
ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг ўн иккинчи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтди
Кеча шундай йиғилиш бўлиши аввалдан эълон қилинган эди, бўлиб ўтибди. Қандай масаллар муҳокама қилинди, қандай қарорлар қабул қилинди, қандай ҳужжатлар имзоланди? Буларнинг ҳаммаси номаълум.
Аслида, бундай йиғилиш муҳим воқеа бўлиши керак. Чунки, дунё глобаллашмоқда, жиноятлар глобаллашмоқда. Жиноятларга қарши курашиш, жиноятчиларни жазолашда прокуратураларнинг катта роли бор.лиги шубҳасиз. Тахмин қилиш мумкинки, Тошкентда йиғилган Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон бош прокурорлари ва прокуратура органлари раҳбарлари ҳамда ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлган Ҳиндистон, Эрон ва Мўғилистон вакиллари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн Ўзбекистон Бош прокурори Рашитжон Қодиров раислигида ўтказилган мажлисда муҳим масалаларни муҳокама қилишган.
Аммо, масалан, ЎзАнинг хабари умумий гаплардан иборат бўлиб, 12 йилдан бери ўтказилаётган йиллик мажлислардан қандай фойда борлигини билиб бўлмайди. Балки, ҳеч қандай фойданинг ўзи йўқдир, ким билсин?