08 October 2014
20:35 - Тошкент маҳкамасида икки нафар аёл одамфурушликда айбланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Светлана Русланова ва Надежда Юрьева одам савдосида айбланмоқда. Бу ҳақда мухбиримизг а мазкур суд котибларидан бири маълум қилди. Унга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари юртдошларимиз Наталья, Екатерина ва Раънони Бирлашган Араб Амирликларига 27 минг дирҳамга (тахминан 7500 доллар) фоҳишалик учун сотиб юборишган. Араб бойлари қўлидан қутулиб чиққан ҳамюртларимиз Тошкентга келиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишган ва жиноий гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган.

Жиноят иши материалларига кўра, Наталья, Екатерина ва Раъно мўмай даромадли иш учун Дубайга боришган ва меҳмонхонага жойлаштириш баҳонасида уларнинг паспортларини олиб қўйилган. Сўнгра улар ишратхонага келтирилиб, ишнинг асл мағзи тушунтирилган.