07 October 2014
15:27 - Юсуф Жума: Россиядаги ўзбекларга

Юсуф Жума

Ёт Юртдамиз деманг, сиқилманг зинҳор
Россия Россия эмас, Туркистон.
Олтин ўрдамизку кўҳна беканор
Россия Россия эмас, Туркистон.

Ота юртингизга келдингиз ахир,
Йиқитилди Турон, этамиз таъмир.
Мардикор бўлмайсиз, бўласиз амир
Россия Россия эмас, Туркистон.

Рус деган жилғанинг бўйидан чиққан,
Ўрислар уйимизни юз йиллаб ёққан,
Еринг талон бўлган тарихга боқсанг
Россия Россия эмас, Туркистон.

Балки Ғазнадасиз, балки Ҳиротда
Юринг Мирзо Бобур юргандек отда.
Дунё Ўғизхондан қолган, албатта,
Россия Россия эмас, Туркистон.

Турон юрт Бойкентдан Африқогача,
Кунчиқардан тортиб кун адогача.
Тор заминдан тортиб кенг самогача,
Россия Россия эмас, Туркистон.

Аждод Кўкнинг куни - олови,
Дастларида бўлган олам жилови.
Ҳар бириси етти иқлим куёви
Россия Россия эмас, Туркистон.

Мана қора денгиз - қора тенгсизинг
Бойкўл бой кўлингдир, каспий денгизинг.
Олтой - ол тойингдир, Сибир отизинг
Россия Россия эмас Туркистон.

Енисой - Онасой сойимиз ахир,
Урол - ур ол кўҳна жўйимиз ахир,
Тўрт томон Туркистон жойимиз ахир,
Россия Россия эмас, Туркистон.

Нечун ғафлат деган қора гўрдамиз,
Ўрнимизни билсак мудом тўрдамиз.
Поёнсиз Россия - Олтин Ўрдамиз
Россия Россия эмас, Туркистон! ! !

17.06.2013