06 October 2014
21:19 - Уч қўғирчоқ партия Марказий Сайлов Комиссиясига имзоларини топширишга улгурди
Бугун Марказий Сайлов Комиссиясининг матбуот хизмати Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг учтаси 21 декабрь куни бўладиган парламент сайловларида иштирок этиш учун имзо тўплаш жараёнини якунлагани ва ҳужжатларини комиссияга топширганини маълум қилди. Булар - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияларидир. Ўзбекистон коммунистик партиясининг вориси бўлган Халқ демократик партияси бу борада оқсоқда.

Ўзбекистоннинг сайлов тўғрисидаги қонунчилигига кўра, сайловларда иштирок этиш учун ҳар бир партия сайловчиларнинг камида 40 минг имзосини тўплаши керак. Бунда Ўзбекистоннинг битта маъмурий-ҳудудий тузилмасида тўпланган имзолар сони талаб этилган имзолар сонининг 8 фоизидан ошмаслиги лозим. Ўз навбатида, МСКда имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширади, деб хабар қилади МСК матбуот хизмати.