02 October 2014
21:24 -
Ўзбекистонда МХХ ходимлари учун махсус ароқ чиқарилди, 25 октябрда миршаблар учун чиқарилади
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ташкил этилганлигининг 23 йиллиги муносабати билан Тошкент ароқ-вино комбинати "Праздничная" ароғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ўзбекистондаги бошқа турдошларидан сифати ва бежирим дизайни билан ажралиб турадиган мазкур ароқ 0,5 ва 0,75 литр ҳажмдаги шишаларга қадоқланган. Байрамона ароқ шишасига Миллий Хавфсизлик Хизмати тамғасининг сурати туширилган.
“Ҳаракат” манбаларига кўра, шу йилнинг 25 октябрида миршабларнинг касб байрами муносабати билан ҳам ароқ ва бошқа махсус спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ароқфурушларга кўра, мазкур турдаги спиртли ичимликлар ҳозирча савдога чиқарилмаган ва МХХ ходимлари ўртасида тақсимланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 26 сентябрдаги фармонига асосан Ўзбекистон Республикси Миллий Хавфсизлик Хизмати ташкил этилган. Шунингдек, ўша йилнинг октябрида Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги қайта ташкил этилган. Фаолияти қонунлаштирилмаган икки орган ҳам мамлакат ҳукумати манфаатлари учунгина хизмат қилади, дейди мухбиримиз.