01 October 2014
08:41 - АҚШнинг энг бой 400 миллиардери ичида яна Бил Гейтс биринчи
Машҳур Forbes журнали 2014 йилнинг АҚШлик 400 миллиардери рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга 400-чи бўлиб кирган миллардернинг бойлиги $1,55 млрд. Ўтган йилги рўйхатда 400-чи ўринни олган миллардернинг бойлиги $1.3 млрд бўлган экан. Эх-хе, яна қанча миллиардер бу рўйхатга киролмабди!

Аммо, рўйхатнинг бошида яна Билл Гейтс (Bill Gates) турибди. Унинг ҳозирги бойлиги $81 млдрд экан. Қаранг, у 21 йилдан бери АҚШнинг энг катта бойи.

Иккинчи ўринда инвесторлик билан шуғулланувчи Berkshire Hathaway ширкатининг эгаси Уоррен Баффет (Warren Buffet) – $67 млрд, учинчи ўринда Oracle шикатининг эгаси Ларри Эллисон (Larry Ellison) – $50 млрд.

Бу рўйхатдаги қизиқ фактлар: 11 миллиардернинг ёши 40 дан ҳам кам. Уларнинг ҳам энг ёши – 30 ёшлик Дастин Московиц (Dustin Moskovitz) – $8,1 млрд (расмда). Энг бой аёл – Кристи Уалтон (Christy Walton) – $38 млрд. Бу йил 27 янги исм 400 кишилик рўйхатга кирган.