30 September 2014
02:34 -
Коняда ҳалок бўлган гадой чолнинг бойлиги Мавлоно Румий музейига бағишланди

Туркия матбуотидаги бугунги хабарларга кўра, Меҳмет Келешнинг банклардаги пули 1,5 миллион турк лираси экан, бу 1 млн доллар демакдир. Унинг 85 яшарли Зайнаб исмли опаси ҳам топилибди. Зайнаб аянинг ўғиллари ҳам бор экан. Улар Меҳмет Келешнинг жасадини кўмиш учун ўзлари яшайдиган, Меҳмет Келешнинг ҳам юрти бўлган Чўрим вилоятига олиб кетишибди.
Зайнаб ая ва ўғиллари Меҳмет Келешнинг сал кам 1 млн долларлик пулини Конядаги машҳур Мавлоно музейига бағишлашибди. Офарин!
Эслатиб ўтиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, халқ тилида Мавлоно деб аталадиган киши – Коняда 1231 йилда вафот этган, шу ерда дафн этилган ва ростдан ҳам машҳур бўлган сўфий Жалолддин Муҳаммад Румийдир. Мавлононинг музейи деб аталадаиган мажмуага эса, унинг қабри устига қурилган мақбара ҳам киради (расмда).