11 September 2014
01:45 - ИЛИД баҳонасида курдлар Сурия ва Ироқда кучланмоқчи, кейин Курдистон давлати қурилади
Туркия ахборот воситаларида билдирилишича, Сурияда фаолият юритаётган ва Туркиядаги курдларнинг мустақиллиги учун курашаётган ПККнинг бўлими деб ҳисобланадиган икки гуруҳ Ироқ Левант/Шом Исломий Давлатига (ИЛИД ёки ИШИД) қарши "Burkan El Fırat" номи остида бирлашганини эълон қилибди.

Уларнинг баёнотида қуйидаги 3 нуқтага урғу берилади:

- ИЛИДга қўшилганларнинг ҳаммаси дарҳол уни тарк этсин.

- Халқаро ҳамжамият террорист ИЛИДга қарши ўз вазифасини бажарсин.

- ИЛИДга қарши бўлганлар "Burkan El Fırat"га моддий ва маънавий ёрдам берсинлар.

Табиий, Ғарб сўзсиз курдларга ёрдам беради. Зотан, Саддам Ҳусайинни йиқитиш давридоноқ уларга ёрдам бериб келган. Ишлар шу йўналишда давом этса, курдлар Туркия, Эрон, Ироқ ва Сурия ўртасида, бу тўрт мамлакатдан ажратиб олинган ҳудудларни бирлаштирувчи Курдистон давлати қурадилар.