08 September 2014
17:15 - 11-12 cентябрда Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлади

Саммитда ШҲТга аъзо бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларининг раҳбарларидан ташқари, кузатувчи мақомини олган Монголия, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистон давлатларининг раҳбарлари ёки уларнинг махсус вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ҳозирча Эрон президенти Ҳасан Роуханининг Душанбега келиши аниқ. Чунки, Қозоғистон ахборот воситалари Ҳасан Роухани 9-10 сентябрь кунлари Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан давлат ташрифи мақомида Қозоғистонга келиши, бу ердан ШҲТ саммитида ишитирок этиш учун Душанбега кетишини эълон қилиб бўлдилар. Ўтган йили сайланган Эрон президенти нафақат Қозоғистонга, балки, Марказий Осиёга биринчи келиши экан.

Хитой ва Эрон раҳбарлари Душанбедаги саммитда иштирокни Тожикистонга расмий ташриф билан биргаликда амалга оширмоқчилар.