Юсуф Жума
Тўғри Путин Қозоғистон бўлмаган
Қирғизистон, Ўзбекистон бўлмаган.
Ўрисда ҳам бўлган эмас чайласи
Қирим, Сибир туркийларнинг даласи.
Худо билар, тағин тарих билади
Турон бўлган, яна Турон бўлади.
Қулоқ осгин баччағарнинг боласи
Самарқанддан келар момонг ялласи.
Бобом Темур ҳарамини безатган
Қишларини Жаҳонгирим ёз этган.
Худо билар, тағин тарих билади
Турон бўлган, яна Турон бўлади.
Ярим дунё Туркистонда жамланган
Битта дастда, бир фармонда жамланган.
Ҳазрат Темур бўлмаганда мободо
Аждодингдай қул бўлардинг дунёга.
Худо билар, тағин тарих билади
Турон бўлган, яна Турон бўлади.
Қоракўлдай қора қондир ичимиз
Бўйнингда бор уч юз йиллик ўчимиз.
Эзгуликка ёвузликми ёвузлар?!
Биздан Бойкўл, Каспий, Қора денгизлар.
Пекиндан то Моcковгача келади
Турон бўлган яна Турон бўлади.
Тиши билан гердаярмиш тўнғизлар
Тишинг синар қачон уйғонсак бизлар.
Рус ирмоғи бўйларига кетади
Ўша ёқдан келиб қолган ўрислар.
Ноэр миллат, қисир миллат ўлади
Турон бўлган, яна Турон бўлади.
Рус қизлари эр танлайди Турондан
Русда қўр йўқ, қўр танлайди Турондан.
Темурийлар қирилмаган, бор ҳали
Турк ҳамон турк, нор боласи нор ҳали.
Жайхун бўйи оққушларга тўлади
Турон бўлган, яна Турон бўлади.
Ҳақсан Путин Қозоғистон йўқ дея
Бўлган эмас Қирғизистон, Россия.
Отдан отлар туғилган, туғилади
От бўлмайди эшшакдан туғса бия.
Ё Ўғузхон, ё Темурхон келади
Юрт Туркистон, Кўк Туркистон бўлади.
31 август 2014 йил