03 September 2014
22:13 -
Гулистонда судья, прокурор ва адвокат ҳибсга олинди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида ўтаётган ёпиқ суд мажлиси чоғида МХХ ходимлари суд залига бостириб киришиб, судья, прокурор ва адвокатни ҳибсга олишган. Ҳозирда уларнинг МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси тергов изоляторида сақланаётгани маълум бўлди. Пора олишда айбланаётган учовлон 1989 йилда туғилган фуқаро Жасур Салиевга оид жинсий зўровонлик даъвосини кўраётган бўлган ва иш учун адвокат воситасида пора олишган.
Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник И. Кўбаевнинг ҳам лавозимидан четлатилиб, МХХга сўроқ бераётгани айтилмоқда.
Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник И. Кўбаевнинг ҳам лавозимидан четлатилиб, МХХга сўроқ бераётгани айтилмоқда.