14 August 2014
21:22 - Абдураҳим Пўлат: Менинг кўпчилик ўзбеклардан фарқим, араб ва форсларнинг аҳмоқлиги ҳамда Носир Зокирнинг ҳаромийлиги ҳақида

Ҳа, мен кўпчилик ўзбеклардан, қолаверса, ҳаама Марказий Осиё халқларидан фарқлиман. Айнан, шу сабабдан, бутун Марказий Осиёда биттагина менинг раҳбарлигимдаги демократик мухолиф ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси бор. Аввал “Бирлик” халқ ҳаракати эди, ҳозир “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси. Аммо, у тузилаётган пайтдаёқ мен уни партия сифатида қурдим, айнан, шу сабабли, на Ислом Карим, на унинг аввалги КГБси ва ҳозирги МХХси бизни йўқ қилолмаяпти, қилолмайди ҳам.

Ўзбекистонда ҳам, бошқа Марказий Осиё жумҳуриятларида ҳам, турли мухолифатчи гуруҳлар, уларни тўгараклар десак ҳам бўлади, бугун тузилиб, эртасига йўқ бўлиб кетаверишади. Аммо, “Бирлик”ни на Ислом Карим раҳбарлигидан ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режим, на ўзбек миллатининг ичи тўла сотқин-ҳаромийлари 25 йилдан бери йўқ қилишолмаяпти, йўқ қилишолмайди ҳам.

“Бирлик”ни тузишга бошлаганимга бир йил ҳам бўлмасиданоқ, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин раҳбарлигидаги асосан ёзувчилардан иборат сотқин-ҳаромийлар гуруҳи СССР КГБси ва унинг Ўзбекистондаги Бош агенти Ислом Карим раҳбарлигида “Бирлик”ни йўқ қилиш ҳаракатига тушишди. Ҳаммасини пачағини чиқариб ташлаганман. Табиий, ёнимда Шуҳрат Исматулла, укам Абдуманноб Пўлат, Миролим Одил, Васила Иноят ва бошқа бир қатор ҳақиқий ўзбеклар бўлган.

Шундан кейин, мени жисмоний йўқ қилиш ҳаракатига тушдилар. Уларнинг имкониятлари кўп эканлигини билганим учун, 1992 йилнинг охирида юрт ташқарисига чиқиб кетдим. Аммо, фаолиятимиз бир дақиқа ҳам тўхтамади. 2001-2003 йиллари ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган йўл ва усуллар билан “Бирлик”нинг фаолиятини Ўзбекистон ичида тикладик. АҚШдек давлатнинг расмийлари менга “Биз “Бирлик” йўқ бўлди деб ўйловдик, қандай тикландинглар” деб сўрашгача боришди.

Андижон воқеаларидан кейин бизни яна йўқ қилишга ҳаракат бошлашди. Ислом Карим режимини қўйиб туринг, яна ичимиздан чиққанлар ўртага чиқишди. 53-54 лақабли хоинга Обидхон Қори қўшилди. Ҳаромийларга қўшилган қоримиз ҳам ҳаромий бўлиб қолмадими? Уни ўзининг ҳамтовоқлари отиб кетишди шекилли, бир неча йил комада ётгандан кейин, шу кунларда эси ўзига келабошлабди. Мен инсон сифатида ҳам, сиёсатчи сифатида ҳам, хурсанд бўлдим буни эшитиб. Умид қиламанки, у кишининг ақли ҳам жойига келса, ўша ҳаромийларга қўшилиб, “Бирлик”ни йўқ қилиш ҳаракатига қўшилгани ва ўзига ҳам ҳаромийликни юқтиргани учун Ўзбек халқидан кечирим сўрайди ва ўзини тозалашга бошайди. Бошламаса, ҳаромийлигича қолаверади.

Шу кунларда “ҳаромий” сўзининг ишлатилиши ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Кўпчилик содда ўзбеклар “ҳаромий” ва “ҳаромзода” сўзлари никоҳсиз туғилганларга оид эканлигини урғулаб, мен бу сўзларни нотўғри ишлатаётганимни гапиришди.

Эй, ўзбекнинг аҳмоқлари, бошингиздаги тўнтарилган декча қозонни эслатувчи дўппиларни чиқариб, у бошингизни сиқиб қўйганга ўхшайди, ақлингизни ишлатишга ҳаракат қилинг. НИКОҲСИЗ ТУҒИЛГАН БОЛАНИНГ НИМА АЙБИ БОРКИ, УНИ ҲАРОМИЙ ДЕБ ТАҲҚИРЛАШ КЕРАК. У бола худди сизлар каби Оллоҳ ҳамма жонлиларга берган жинсий алоқанинг натижаси сифатида оламга келган. Бегуноҳ болаларни “ҳаромий” дейиш учун, бу тушунчани арабларнинг ҳаром сўзига асосланиб киритган форслар ва буни шу маънода ишлатаётган ўзбеклар ғирт аҳмоқ бўлиши керак эмасми? Арабларнинг “ҳаром” сўзидан “ҳаромий" ёки “ҳароми” атамасини яратган форслар, уни шу маънода ишлатаётган ўзбеклар бор бўлса, у аҳмоқлар эмас, мен айбдорми?

Шу сабабли, “ҳаромий” сўзининг никоҳсиз туғилганларга қаратилган аҳмоқона ва пасткашлик руҳидаги маъносига кўз юмиш, ундан воз кечиш лозим.

“Ҳаромий “ сўзининг бошқа маъносигина тилимизда қолиши керак. Яъни, ҳаромий – ҳаром бўлган нарсалар билан ҳаёт кечирувчилардир.

Бундайлар, минг афсуски, Ўзбек миллатининг ичида хира пашшадек кўпайиб кетган. Ислом Каримнинг ҳаром совғалари билан маълум муддат ҳаёт кечирган Салой Мадамин ва унинг командаси, унинг командасига кирмаса ҳам ҳаромийликда қолишмайдиган Жаҳонгир Муҳаммад, Муҳаммадбобир Малик ва у кабилар асосан Ўзбек миллатининг орқасига пичоқ уриш билан машғул бўлдилар.

“Бирлик” Партиясининг Наманган вилояти ташкилотининг собиқ раиси Носир Зокир ҳам айнан шундай ҳаромийлардан. У бир неча чақа учун ўз ташкилотига ҳам билдирмасдан, уни тарк этди ва ташкилотнинг оёғига болта урди. “Бирлик” Партияси Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг фундаментал муаммолари билан шуғулланаётгани, унинг касалликларига диагноз қўйиб, даволаш йўлларини кўрсатишга қодир бўлган ягона ташкилот эканлигини ҳисобга олсак, Носир Зокир ҳаромий - Ўзбек миллатининг орқасига пичоқ урушга интилди. У интилди, биз йўл бермадик. Биз унга пичоқ урушга ҳам имкон бермаганимиз, у ҳаромийни жазодан қутқаролмайди. У жазоланиши керак ва жазоланади. Унинг ҳаром пуллари билан нон еган бола-чақалари ҳам ҳаромий бўлиб қолади.

Аммо, уни ҳимоя қилиш ҳаракатида бўлганлар ҳам йўқ эмас. Бу нарса - Ўзбек миллати ичидаги хира пашшадек кўпайиб кетган ҳаромий-сотқинларни жазолаш механизмлари яратилмагунча, биз миллат бўлолмаслимизни тушунмаётганлар кўп эканлигининг кўрсатгичидир. Айнан шу сабабли, ҳаромийни ҳимоя қилишга интилаётганлар ҳам потенциал ҳаромийлар эканлигини тушунишимиз ва уларнинг илдизини йўқ қилишимиз керак.

Бир ҳовуч қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрлаганда, Ўзбек аёлининг қорнидан туғилмаган боласини суғуриб олиб, унинг бошини копток қилиб тепишганда, 3 кунда 300 Ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда жим ўтирган жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлди. Ал Хоразмий авлодлари бўлган ўзбеклар бугун рус ва қозоқларга мардикорчилик қиладиган қорамоллар подасига, ўзбек зиёлиларининг кўпчилиги чўчқаларга айланиб бўлди, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлди. Шундай оғир пайтда, ҳаромийни ҳимоя қилишга интилаётганлар ҳам потенцилар ҳаромийлар эканлиги шубҳасиздир.

Қайтадан миллат бўлиш учун ичимиздаги ҳаромийлардан қутилиш керак. “Бирлик” бу иш учун белини боғлади ва бу ишни битиради.