14 August 2014
18:21 - Нурсултон Назарбой ҳар куни ишда, бугун Олий Суд раисини қабул қилди, инидан чиқмас Ислом Карим қаерда?
Қозоғистонда таратилган расмий хабарларда айтилишича, президент Нурсултон Назарбой бугун Олий Суд раиси Қайрат Мами билан учрашди, Олий Судниннг ярим йиллик ва келажак фаолияти ҳақида суҳбатлашди. У Қозоғистонда давлат бошқарувини ривожлантиришда Олий Суднинг роли ҳақида ҳам гапирар экан, иқтисодий судларнинг ишини яхшилаш кераклигини алоҳида урғулабди.

Булардан ташқари, Қайрат Мами шу йилниннг 4-5 сентябрь кунлари Остонада ўтказиладиган
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти далатлари Олий Суд раисларининг IX мажлисига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам гапирибди.

Қозоғистон президенти ўз вазифасини бажармоқда. Қозоқ хабар агантликлари ҳар куни президентнинг қилаётган ишлари ҳақида 3-4 та хабар берадилар.

Аммо, иқтисоди ўлаётган Ўбекистон президенти Ислом Карим қаерда? У нима қилмоқда ўзи? Бу одам ҳали ҳам тириклигини 6 август куни Япония вазирини қабул қилгани ҳақидаги хабардан билган эик. Аммо, хабарда унинг Япония вазири билан расми ҳам берилмагани сабабли, тирклигига ҳам ишониш қийин.

Аслида, иқтисоди ўлаётган, Давлат Бюджети чет элларда мардикорчилик қилаётган ўзбекларнинг пули ҳисобига оёқда турган Ўзбекистон учун президентнинг кераги ҳам йўқ. Мардикорларимиз омон бўлса бўлди-да!