14 August 2014
16:48 -
“ҚИБРАЙ ЗИНДОНИ”НИ ЭШИТГАНМИСИЗ? У ЕРДА КИМЛАР БОР?( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №30, 14.08.2014)
Аслида эрки, иродаси ва қонуний манфаатларидан маҳрум этилган шахсларни қул дейишади. XXI асрга келиб қулликнинг дастлабки кўринишлари барҳам топди ҳисоб, лекин айрим жойларда унинг ҳамон давом этаётганини тан олиш керак. Айтайлик, мамлакат жануби ёки Фарғона водийсидан келиб, Тошкент вилояти ёки пойтахтда ёлланиб ишлаш, мардикорчилик қилиш қонунбузарликми? Айнан уларни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг дайдиларни сақлаш, тарқатиш реаблитация марказларида тутиб туриш-чи? Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризаев Тошкент вилояти ИИБнинг Қибрай туманидаги реаблитация марказидаги аҳволни ўрганиб, аянчли ҳикояни сўзлаб берди.
Унинг таъхкидича, реаблитация марказига Тошкент вилоятининг Янгийўл, Зангиота, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги иссиқхоналар, хонадонларда ёлланиб ишлаётган шахслар тутиб келтирилади. Паспорти йўқ, доимий рўйхатдан ўтмаган деган важлар билан олиб келинадиган шахсларнинг яқинлари, ҳимоячилари мазкур ИИБ органига зарур ҳужжатларни тақдим этганларидан сўнг ҳам улар бир неча кун тутқинликда тутиб турилади. Миршаблар ҳуши келса дўппослашади, ҳаоқрат қилишади. Санитария. Гигиена деган тушунчалар бу масканларга бегона.
“Бу ердаги тутқунларнинг аксарияти 17-20 яшар қизлар бўлишиб, улар 2-3 кишилик камераларга 10-15 тадан жойлаштирилади. Реаблитация маркази бўлишига қарамай на тиббий хизмат, на муомала маданияти бўлмаган бу гўшада улар ҳафталаб қолиб кетишади. Миршаблар уларнинг ҳимоячилари ёки яқинларига Тошкент вилояти ва шаҳри прокурорларининг қарорлари, жиноят суди маҳкамаларининг қамоқда тутиб туриш ҳақидаги ажримларини кўрсатиб, оғзига уришади. Аввалига ҳукумат пахта теримига одам йиғяпти, дейишди ўша ердагилар. Сўнг маълум бўлишича, бу ерда сақланган ҳар бир тутқун суткасига 32 000 сўмдан пул тўлаши керак экан ” дейди ҳуқуқ фаоли.
Тошкент шаҳрининг Панельний даҳасидаги Тошкент шаҳар ИИББнинг реаблитация маркази аҳволи ҳам шу. Бу ердаги тутқунлар айниқса умумиллий байрамлар ёки анжуманлар арафасида оради. Аммо уларни тутиб туриш, ҳуқуқларини камситишдан тортиб, тарқатишгача бўлган жараённинг қай бир мантиққа тўғри келиши, бундай муассасаларнинг нега бунёд қилинганига ҳеч ким изоҳ бермайди. Афсуски, ҳозирги кунда бу каби марказлар сони кун сайин ортиб бормоқда.