
Бугун эрталаб 39 ёшли Элчин Алимурадўғли ва унинг 32 ёшли хотини Жаля Салахова президент Илҳом Алиевнинг қароргоҳи олдида устиларига бензин қуйиб, ўзларини ёқиб юбордилар, дейилади contact.az сайтидаги хабарда.
Маълум бўлишича, уларнинг Сумгаитдаги уйларини бузиш ҳақидаги ҳокимият қарори суд тарафидан бекор қилинишига қарамасдан, уйни бузишиб ташлашибди. Ҳеч ким уларнинг дод-войига қулоқ солмагач, бечора эр-хотин ўзларини ёқишдан бошқа чора топишолмабди.
Президент қароргоҳининг қоровуллари ўтни ўчиришган бўлса ҳам, эр-хотин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Хабарда айтилишича, Тоғли Қорабоғдаги уруш ветерани Заур Гасанов Бокудаги тижорий объектини қонунсиз бузиб ташлаганларига норозилик билдириб, ўтган йили айнан шу ерда ўз-ўзини ёққан ва ҳалок бўлган экан. Ўшанда давлат унинг оиласига 100 минг манат пул берибди. Бугун бир манат тахминан 1,3 АҚШ долларига тенг.
Шуни алоҳида айтиш керакки, ўзбек ўзини-ўзи ёқмайди. Агар бир ўзбекни қирғизлар ёқса, бошқаларининг иши ҳам бўлмайди. Кўпчилиги қорамолларга айланган бу бошқалар унчалик кўп ҳам эмас, бор-йўғи 30 млн, аммо қирғизлар 5 млн атрофида.