12 August 2014
22:52 - Ислом Карим давлат ташрифи билан Хитойга кетади. Нимага давлат ташрифи?
Шу йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Хитой президенти Си Цзиньпиннинг таклифига кўра давлат ташрифи билан мазкур мамлакатга кетади. Бу ҳақда «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Ислом Карим расмий Пекин билан ўзаро сиёсий-иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни риожлантиришга қаратилган масалаларда музокаралар ўтказади. Шунингдек, халқаро муаммолардаги ўзаро позициялар, ташкилотлардаги шериклик масалаларини муҳокама қилади.

Аслида, инидан чиқмайдиган Ўзбекистон президенти Хитойга кетаётгани яхши. Аммо, яна давлат ташрифи билан боришга бало борми? Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётган пайтда иш билан шуғулланиш, ишчи ташриф билан кетавериш керак ҳар жойга. Аммо, бунинг учун авваламбор ақл керак.