Истиқлол тантаналари муносабати билан Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига интервью берган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Ўктам Раҳматов бу борада маълумот тарқатган. Бундан ташқари йўл четлари, бозорлар ва жамоат жойларида пойтахтда рўйхатдан ўтмаган шахсларни овлашга шай патруль машиналари турибди. Улар пайдар-пай истиқлол жамолига доғ туширувчи “мардикор”ларни, вилоятлардан келган меҳмонларни келган жойларига қайтармоқдалар.
Тошкент шаҳар ИИББ расмийсига кўра, асосий эътибор жамоатчилик тартибини сақлаш, йўл хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Бу борада маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 11 минг ҳовли-жой ва 1000 дан ортиқ кўп қаватли уйлар текширилмоқда.
Ўзбекнинг душманлари қўлида бўлган мавжуд режим одамларини тушуниш мумкин. Чунки, улар учун ўзбеклар келгиндилардир. Улардан эҳтиёт бўлиш керак. Қани энди, "Бирлик" келтирган мустақиллик бўлмаса эди, қани энди ўзбек бўлмаса эди.