12 August 2014
19:25 - Совет даврида ҳам ўрисдан ортса ўзбекка эди, ҳозир ҳам шундай
Ўтган кунги хабарларимизда "GM-Uzbekistan" AҚШ-Ўзбекистон қўшмa корхонaсидa ишлaб чиқaрилгaн aвтомобиллaр Ўзбекистонда сотишни кўпайтириш йўлида қадамлар қилинаётганини ёзгандик. Маълум бўлишича, автозаводимизнинг муруввати ортида бошқа нарса бор экан. Яъни, шу йилнинг дастлабки ярим йиллигида Ўзбекистоннинг Россияга автомобиль экспорти 14 фоизга камайибди ва ана шу фоиз ўзбекларни ўз юртида бахтиёр қилаётган экан.

Европa бизнес уюшмaсининг aвтомобиль ишлaб чиқaрувчилaр қўмитaси тарқатган маълумотларга кўра, Россиядa сўнгги етти ой ичидa Ўзбекистондa йиғилгaн 26860 донa aвтомобил сотилгaн ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камдир.

Қизиқ, Қизил Империя даврида ҳам барча маҳсулотларни аввал ўрислар оларди, ортса бошқаларга тарқатиларди. Ҳозир ҳам Кремлнинг вассали бўлган Ислом Карим экспорт ниқобида ўзимидан ортмайдиган автомобилларимизни ўрисга етказмоқда ва мамлакатдагидан кўра анча арзон нархга, дейди мухбиримиз.