10 August 2014
23:28 -
Туркиядаги президент сайловларида Ражаб Эрдўғон ғалаба қозонди ҳисоб
Сайловлар тугаганига 2 соатча бўлди, аммо сал кам 96 фоиз бюлеттенлар санаб бўлингани эълон қилинди. Уларга кўра, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон 52,03 фоиз овоз олган, иккинчи ўринда икки дунёвийчилар партиясининг умумий номзоди Экмалиддин Инсонўғли – 38,29%, курдларнинг номзоди Салоҳиттин Демиртош – 9,66%. Бу рақамлар аввал ўтказилган сўровномаларнинг натижаларини умуман олганда тасдиқлайди.
Ҳозиргача эълон қилинган натижаларнинг баъзи қизиқ жойлари ҳам бор. Масалан, Экмалиддин Инсонўғли Измирда сал кам 59% овоз билан ғолиб чиқмоқда. Истанбул ва Анқара шаҳарларида Ражаб Эрдўғон Экмалиддин Инсонўғлидан 10 ва 6 фоиз олдинда.