11 August 2014
12:21 - Араб террористи ўз ўғлини бировнинг кесилган боши билан расмга тушириб, Твиттерга қўйибди
Суриянинг Ракка шаҳрида “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли террористлар гуруҳининг жангариларидан бири Ҳалид Шаруф бировнинг, ҳар ҳолда душманининг бўлса керак,кесилган бошини 6-7 ёшлардаги ўғлининг қўлига ўшлатиб, расмга олибди ва бу расмни Твиттерга қўйибди. Расмни тагига “Бу менинг ўғлим!” деб ёзиб қўйишдан ҳам чекинмабди.

Оиласи билан Австралиянинг Сидней шаҳрида яшаётган Ҳалид Шаруф Сурияга қайтиб келиб, “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли террористлар гуруҳига қўшилган экан.

Энди кўз олдингизга келтираверинг, бу ИЛИД деганлари ўз режасини амалга ошириб, 5 йил ичида Испаниядан Покистонгача бўлган ҳудудларни ўз ичига олувчи, яъни Марказий Осиёни ҳам ичига олувчи Халифалик тузолса нима бўлади? Арабларни қўйиб туринг, ўзимиздан чиққан ислом фанатиклари айнан шундай ишлар билан шуғулланишга бошлайди.

Бу ҳақда хабар тарқатаётган ахборот агентликлари инсонийлик кўрсатиб, одамнинг кесилган боши ва болакайнинг кўзларини бекитиб қўймоқдалар.