08 August 2014
12:39 - Тошкент автосалонларида ур-тўполон навбатлар юзага келди
GM-Uzbekiston ширкатининг янги автомобилларга шартномалар тарқатиш ҳақидаги хабаридан сўнг автосалонлар олдида мисли кўрилмаган навбатлар юзага келди. Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанида уйидан чиқмаган ўзбеклар автомобил хариди учун бир-бирларини бўғизлашга тайёр эканлигини ижтимоий тармоқлардаги суратлардан ҳам кўриш мумкин. Ур-йиқит, тўполонлар орқали шартнома олишга эришаётганлар автоулов нархларининг 85 фоизи миқдорида салонга пул тўлайдилар ва навбатлари келишини бир йилдан ортиқ кутадилар.

Ўзбекистон ҳукумати эса бу машмашаларни ўзбек машинасига талаб сифатида қабул қилиб, ғурурланаётган бўлса ажабмас. Аслида эса соғлом бозор муносабатларини бўғиб, оммани автоочликда тутиб турган ҳукуматнинг ҳоли кулгили. Агар импорт уловларга қўйилган осмонқадар божлар олинса ва бу борада соғлом бозор муносатблари ўрнатилса, одамлар автосалонга навбатга туриш тугул ўзбек машиналарини харид қилишни ҳам ўйлаб қолишади.