06 August 2014
20:52 - Саноатнинг ўсиши бўйича МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон етакчи, шунга ишонса бўладими?
Бу ҳақда хабар қилган МДҲ Статистика қўмитаси Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши улуши 2014 йилнинг биринчи яримида 8,1 фоизга ўсганини таъкидлаган. Мазкур кўрсаткич поссовет мамлакатлари ҳудудидаги энг юқори натижадир. Саноат ўсиши бўйича энг паст кўрсаткич Украинага тегишли бўлиб, илк ярим йилликда украинлар ўтган йилнинг шу ҳолатига нисбатан 4.7 фоиз кам натижа кўрсатган. Бу миқдор Қозоғистонда 0,4 фоиз¸ Беларусда 1 фоиз¸ Озарбайжонда эса 2.4 фоизга қисқарибди.

МДҲ Статистика қўмитаси келтирган рақамлар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси рақамлари билан деярли бир хил. Демак, МДҲ статистикачилари ўзбекларнинг расмий рақамларини шунчаки кўчиришган, бу эса рақамларнинг ҳаққонийлигига бир қадар шубҳа туғдиради.

Қолаверса, ҳақиқий аҳволимизни кўрсатувчи бошқа рақамлар ҳам йўқ эмас. Масалан, 4 август куни Лондондаги The Economist нашри 2014 йилга келиб Ўзбекистон аҳолисининг 76,7 фоизи қашшоқликда яшаётгани хусусида ёзди.

Авваалги хабарларимизда айтганимиздек, ривожланган мамлакатлардан кейин ўртача ривожланган мамлакатлар кризисга кирмоқда. Қозоғистон ва Озорбайжон шулар жумласидан бўлгани сабабли, уларда ҳатто тушиш бор. Қашшоқ Ўзбекистоннинг навбати ҳали келмади. Шу туфайли Ўзбекистон қисқа вақт давомида ўсиш бўйича рекордсмен бўлиши ҳам мумкин. Аммо, бундай ўсиш билан факрланиш, гадой ўзнинг 1 тийинини 2 тийин қилиб хурсанд бўлиши каби нарса.